Хабарингиз бор, 31 октябрь куни фуқаро Абдуллаев Муроджон “Асалҳоней” ники билан танилган Хўжаева Асал маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида, яъни 4.460 минг сўм жарима жазоси, шунингдек, 183-моддага асосан узил-кесил 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.

Бироқ, Асалҳоней бир-икки кун ўтиб Bigo Live ижтимоий тармоғида жонли эфир қилгани бирдек ҳаммани ўйлантириб қолди.

Аммо, 4 ноябрь куни соат 23:00 дан кейин ИИБ Хўжаева Асални Тошкент шаҳар суди томонидан кассация берилиб қарор ўзгартирилгани ва уни озодликка чиқариш ҳақида буйруқ чиққани ҳақида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 май куни “Асалҳоней” оёқ қўли скотчлаб ўз уйида қолдирилиб кетилган эди.