“Исломий давлат” га тегишли “Амак” агентлиги Австрия пойтахтида ҳужумни уюштирган Куйтим Фейзулайнинг (Абу Дужани Ал-Албани) фотосуратини тақдим этди.

Ушбу хабарга кўра, битта террорчи бўлган, гарчи Австрия хавфсизлик кучлари бир нечта террорчилар борлигини айтган бўлсада. Хабар матнида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар сони ўттиз киши эканлиги айтилган.

Қизиқ факт, Австрия ҳукумати кеча Австрия пойтахтида теракт уюштирган йигит Венада туғилган, аммо миллати албан эканлигини эълон қилди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Веналик террорчини зарарсизлантирган полициячи қизнинг миллати албан.