Facebook ижтимоий тармоғи АҚШ президенти Доналд Трампнинг президентлик сайловидаги ғалабаси ҳақидаги баёнотлари фонида овозларни ҳисоблаш ҳали давом этаётганини эслатади.

Президент Трамп ғалаба ҳақида муддатидан олдин эълон қила бошлаганидан сўнг, биз Facebook ва Instagram'да овозлар ҳали ҳам ҳисобланаётгани ва ғолибнинг ҳали тахмин қилинмаганлиги тўғрисида билдиришномалар жойлаштира бошладик. Шунингдек, иккала номзоднинг постларига ҳам ушбу маълумотлар ёзилган стикерларни жойлаштирмоқдамиз” – дейилади хабарда.

Республикачилар партиясидан Трамп ва Демократик партиядан номзод Жо Байден президентлик сайловларида кескин вазиятда бўлиб, натижаларни сарҳисоб қилиш учун бир неча кун керак бўлиши мумкин.

Аввалроқ Трамп Оқ уйда нутқ сўзлаб, сайловдаги ғалабасини нишонлашга тайёрлигини айтиб, шунингдек, маълум бир “одамлар гуруҳи” алдашга уринаётгани ҳақида огоҳлантирди.

АҚШ Президенти, шунингдек, сайлов натижалари масаласини ҳал қилиш учун Олий судга мурожаат қилиши мумкинлигини айтди.