Венада теракт содир этган террорчи ҳақида сўнгги маълумотлар берилди.

Маълумотларга қараганла, полиция  жиноятчининг квартирасида текширув ишларини олиб борди.

Falter газетаси бош муҳаррири берган маълумотга кўра, жиноятчининг исми С.Куртин бўлиб, келиб чиқиши албаниялик йигирма яшар Австрия фуқароси бўлган. Ота-онаси эса Шимолий Македонияда туғилган.

Конституцияни ҳимоя қилиш бўйича Бошқарма унинг  Сурияга ўтиб жанг қилмоқчи бўлган 90 нафар австриялик экстремистларнинг бири эканлигини маълум қилди. Июль ойида бу ҳаракатнинг олди олинган эди.

Унинг Венада теракт содир этишни режалаштираётганидан полиция гумон қилмаган.