Фарғона вилояти Фурқат тумани ҳокими Дилмурод Жамолович ўша суюнчи талашган туғруқхона ходимлари билан кўришиш учун туғруқхонага борди.

Ҳокимнинг маълум қилишича, ходимлар ҳаттоки унинг онасидан ҳам суюнчи пули сўраган.

Бу каби салбий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида суюнчи пули учун махсус эҳсон қутилари ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

Шунингдек, ҳоким хирургия бўлими ходимларини ҳам порахўрлик қилишларидан яхши хабардор эканини айтган.