Навоий вилояти Конимех тумани бирлик МФЙ Ибн Сино кўчасида жойлашган икки қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар effect.uz ахборот агентлигига мурожаат йўллашди.

Диёримизда кўз ҳам тугаб қиш мавсуми яқинлашиб қолди. мана шундай паллада Конимех туманида кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган халқ қишнинг совуқ кунлари бошланмасиданоқ бир қанча муаммоларга дучор бўлмоқдалар.

ушбу хонадонларга янги ишлаб чиқарилган газ ҳисоблагичларини ўрнатган Конимех ҳудуд газ таъминоти уйлардаги иситгич печларини тармоқдан узиб ташлаб, айни қиш бошланган даврда иссиқлик манбайидан айирганлар.

Аҳоли шу кунгача мутасадди раҳбарларга бир неча мурожаатлар йўллаган бўлишларига қарамай, бирон бир ташкилотдан жўяли жавоб ололмаганликларини иддао қилмоқдалар.

Ҳозирда нафақадаги кекса онахон отахонларимиз ҳали совуқ тушиб улгурмасидан уйлари совуқлигидан касалликка чалинаётганларидан нолишмоқда.

Олдимизда қаҳратон қиш эшик қоқиб турган бир вақтда бу оилалар қишнинг совуқ кунларида қай ҳолатга тушадилар? улар узундан узоқ қиш фаслини қандай ўтказадилар?

«Ушбу туманга масъул туман ҳокими наҳотки халқнинг дарди билан қизиқмаса? қолган мутасадди раҳбарлар қаерга қарашмоқда?» деган савол ўз ўзидан туғилади албатта.