Франциянинг Ницца шаҳрида теракт содир этилди. Нотр Дам ибодатхонаси олдида шахсий номаълум эркак пичоқ билан одамларга ҳужум қилган.

ОАВ хабарларида ҳужум ибодатхона ичида бўлгани айтилмоқда. Ҳужум қилган шахс 70 ёшли чолни бошини олган, аёлни ўлдирган ва яна бир нечта кишини яралаган.

Ҳужум қилган шахс қўлга олингани ҳақида маҳаллий полиция ва Ницца мэри Кристиан Эстрози тасдиқлади.