Крюгер миллий паркида уч асрлон буқага ҳужум қилиши видеога олинди. Буқа қочиб кетишига яқинда турган сафари-машина ёрдам берди.

Жанубий Африка Республикасидаги Крюгер миллий паркида асрлонлар буқага ҳужум қилиши видеога олинди. Видео муаллифи 39 ёшли гид Женнифер Коулман.

Дастлаб 3 бош асрлон буқага ҳужум қилади. Улардан қочишга уринган буқа айланиб сафари-автомобилига бориб урилади. Бу ҳолат арслонни қўрқитиб юборди ва у четга қочиб кетди.