АҚШ миллий аэронавтика ва фазо маъмурияти (NASA) мутахассислари Ойнинг Қуёш билан ёритиладиган томонида сув борлигини тасдиқлади. Бу ҳақда “Nature Astronomy” хабар берди.

“Ойнинг Қуёш билан ёритиладиган томонида сув борлиги илк бор тасдиқланди”, — деди NASAнинг астрофизика бўлими директори Пол Хертц.

Мутахассиснинг таъкидлашича, кашфиёт “Boeing” компанияси самолёт базасида инфрақизил астрономия расадхонаси ёрдамида амалга оширилди. Фақат ушбу сувдан «манба сифатида» фойдаланиш мумкин ёки йўқлиги ҳали номаълум.