Бугун, 27 октябрь куни UzAuto Motors компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларни олиб кетаётган автовоз аварияга учрагани тасвирланган видео пайдо бўлди.

Видеодан кўриш мумкинки, Андижон вилоятига тегишли давлат рақамига эга автовоз йўлда ҳаракатланиш вақтида бошқа бир юк машинаси билан йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

 

Автовоз устидаги Nexia ва Cobalt автомобилларига жиддий зарар етган, айримларининг орқа бампери осилиб қолган бўлса, баъзиларининг юкхонаси пачоқланган. Авария нима сабабдан ва кимнинг айби билан юзага келгани тўғрисида маълумот берилмаган.