Ижтимоий тармоқда ўзбекистонлик аёл эри унинг интим суратларини тарқатиб юборганини маълум қилди.

Аёлнинг айтишича, у юрист бўлиб ишловчи эркакка турмушга чиққан. Лекин кейинчалик аёл эри аслида қўшмачилик билан шуғулланишини билиб қолган. Шундан сўнг аёлнинг оиласида муаммолар бошланган.

Эркак дастлаб хотини уйидан 13 минг доллар ўғирлади дея туҳмат қилган. Аёлнинг айтишича, масъуллар пуллар у томонидан ўғирланганини исботлаб берган.

Шундан сўнг эркак аёлни урган ва уйдан ҳайдаб юборган. Аёл 7 ойлик ҳомиласи билан ота-онасининг уйига қайтган.

Эркак қилган ишидан пушаймон бўлиш ўрнига хотинининг номига тармоқларда саҳифалар очиб, унинг номидан эркаклар билан танишиб, аёлнинг интим суратларини тарқатиб юборган.

Аёл видеода эрига нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган ва видео охирида аёл мунтазам калтаклангани ва муаммолари сабаб фарзанди носоғлом туғилганини кўзида ёш билан айтиб берди.