Россиялик блогер Михаил Литвин нархи 13 миллион рубл бўлган Mercedes GT63s автомобилини ёқиб юборди.

Ўтган йил май ойида блогер орзу қилган 13 миллион рублга Mercedes-Benz AMG GT63S автомобилини сотиб олди.

Тахминан 2 ой аввал блогернинг автомобилида биринчи носозлик юзага келади – машина йўлнинг ўртасида тўхтаб қолади ва панелда “чек” деб номланган ёзув пайдо бўлади.

Кейин машина расмий дилерга олиб борилди, у ерда муаммо аниқланиб, тузатилди. Бироздан кейин машинада яна “чек” ёзуви пайдо бўлди ва “авария” режимига ўтиб қолди.

Мерседес компанияси билан можародан кейин “Акула”мни нима қилиш кераклиги ҳақида узоқ вақт ўйладим”, – деб ёзган блогер.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ўзбекистонлик Лазиз Ҳошимов Михаил Литвин томонидан ташкил этган челленжда Bentley машинасини ютиб олганди.