Ўзбекистон бўйича 9 ойда энг кўп ажримлар сони бўйича Тошкент шаҳрида кузатилди. Энг кам Навоий вилоятида қайд этилган.

2020 йилнинг 9 ойида республика бўйича 19 970 та ажрим ҳолатлари қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 608 тага кам.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 9 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган ажримлар сони бўйича Тошкент шаҳри – 2746 та, Андижон – 2271 та, Тошкент – 2074 та, Самарқанд – 2058 та ва 1988 та билан Фарғона вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.

Республика бўйича 9 ойда энг кам ажрим ҳолатлари Навоий (669 та) вилоятида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ август ойида республика бўйича энг кўп никоҳ 5035 та қайд билан Фарғона вилоятида кузатилгани хабар қилинган эди.