Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоят Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова мажлисда фермерларни ҳақорат қилган аудио тарқалди.

Қарзим борми сенлардан? Қани сени соянг нега сотмадинг? Қани соя плани? Нега йиғиштирмадинг? Ким сан сен? Ўзингдан кетган мараз, соя сотмаган ифлос. Соянинг плани бўлмаса ерингдан умид қилма бирортанг”, – деб ҳақоратли сўзлар ишлатгани маълум бўлди.

Маълумот ўрнида, Садбархон Мамитова  1966 йилда Андижоннинг Жалақудуқ туманида туғилган, 1982—1986 йилларда Наманган қишлоқ хўжалиги техникумида ўқиган, 1993 йил Тошкент давлат аграр университетини (сиртқи) тамомлаган. У турли йилларда Жалақудуқ туманида турли лавозимларда меҳнат қилган

Хусусан, 2007—2008 йилларда туман ҳокими ўринбосари — туман хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлган, 2011—2017 йилларда Жалақудуқ тумани Бандликка кўмаклашиш маркази директори лавозимларида ишлаган. 2019 йилдан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлими раҳбари эди. Шундан сўнг, 4 март куни у Бўстон туманига ҳоким бўлган

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳам кўплаб ҳокимлар мажлисларда ҳақоратли сўзлар ишлатиб. Шундан сўнг, ҳалқдан узр сўраб чиқишган эди…