Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Бишкекдаги СИЗО-1 га  ўтказилди. Бу ҳақда унинг адвокати Замир Жоошев 24.kg маълум қилди.

Унинг айтишича, Атамбаев ҳозирда олдин ўлимга ҳукм қилинган махбуслар турадиган ер тўлада сақланмоқда.

Ушбу камерада бугун “отопления” ёқилди. Ушбу бинода канализация ишламайди, эшиклари ҳар доим очиқ. Алмазбек Атамбаев очлик эълон қилди”, – дейди Замир Жоошев.

Эслатиб ўтамиз, Атамбаев 11 йилга озодлик маҳрум қилиш жазоси қўлланган эди. Тартибсизликлар вақтида 6 октябрга ўтар кечаси у озодликка чиқди. 9 октябрь у митингда сўзга чиқди эртасига эса у яна ҳисбга олинди.