Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган “Барселона” – “Реал Мадрид” учрашуви меҳмонларнинг ғалабаси билан тугади.

Ўйинда дастлаб ҳисобни мадридликлар очиб берди, бироқ “Барселона” бунга зудлик билан жавоб қайтарди. Иккинчи бўлимда Лангле ўз жарима майдончаси ичида Рамосга нисбатан қўполлик ишлатди ва учрашув бош ҳаками пенальти белгилади. Айнан ўша пенальти ўйин тақдирини ҳал қилди деб турган вақтда мезбонлар ўйин оҳирида бўш ўйнади ва Модрич барчани ёш боладек алдаб Нето дарвозасини ишғол қилди.

Барселона – Реал Мадрид 1:3 (1:1, 0:2)

«Камп Ноу»

Голлар:0:1 – 5 Вальверде, 1:1 – 8 Фати, 1:2 – 63, пенальти Рамос, 1:3 – 90 Модрич.

Барселона – Нето, Пике, Лангле, Дест, Альба (Брэйтуэйт, 87), Бускетс (Дембеле, 82), де Йонг, Фати (Гризманн, 81), Коутиньо, Педри (Тринкау, 81), Месси.

Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Менди, Варан, Начо (Васкес, 43), Вальверде (Модрич, 69), Каземиро, Винисиус Жуниор, Кроос, Асенсио (Родриго, 81), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Каземиро (19), Лангле (29), Начо (37), Альба (62), Месси (90).

Мазкур учрашувдан фотолавҳалар