Дунёдаги энг катта фаввора Дубай шаҳрида қуриб ишга туширилди. Бу иншоотга “Пальма” дея ном беришди.

Ушбу фаввора 1,5 минг квадрат метр майдонда жойлашган. Унинг сувлари 105 метргача баландликка кўтарилади.

Бу жўшқинлик ва кўтаринкилик акс этган ажойиб фаввора ҳар куни соат 07.00 дан ярим тунгача сайёҳлар ва шаҳарликларга хуш кайфият улашмоқда.

Бирлашган Араб Амирликларида барпо этилган мазкур йирик фаввора бир йўла Гиннеснинг рекордлар китобига ҳам киритилди.