Жиззах вилоятида ўз қўшнисини молини ўғирлаб мол бозорда сотиб турган 20 ёшли қиз қўлган олинди. Бу ҳақда voqea.uz хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Жиззах вилояти Пахтакор тумани Пахтакор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, турмушга чиқмаган, 2000 йилда туғилган Ҳ.Қ. ҳамқишлоғи, 1991 йилда туғилган А.А.нинг ҳовлисидан қорамолни олиб чиқиб кетган.

Эътиборлиси, қиз ўғирликни тонгги соат 4 да содир этган ва тўғри бозорга йўл олган. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.