Бугун спорт шинавандалари учун чинакам байрам десак муболаға бўлмайди. Чунки бу кунларни барча спортга ишқ қўйган инсонлар кутган эди.

Бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да биринчи бўлиб “Эл-класико” кўрсатилса, ушбу ўйин тугагандан кейин соат 21:00 да UFC 254 мусобақаси доирасида Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи учрашуви бўлиб ўтади.

Энг қизиғи, мазкур жанг ва “Эл-Класико” мухлисларсиз ўтади.

“Эл-Класико”

Даставвал миллионлар ўйини футболга тўхталиб ўтсак, “Эл-Класико”га икки жамоа ҳам икки ҳил кайфиятда ташриф буюрди. “Барселона” аутсайдер “Ференцварош”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратган бўлса,  “Реал” “Шахтёр”дан мағлуб бўлди.

Аммо бир муҳим факторни ҳам эслатиб ўтмоқчиман икки жамоа ҳам аввалги натижаларга қарамай ўйинга максимум кучини ташлайди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, охирги бешта ўйинда “Реал” фақатгина бир маротаба “Барселона”дан устун келди.

Кенгайтирилган таркиблар

Тахминий таркиблар

Барселона – Реал Мадрид

“Барселона” (4-5-1): Нето – Дест, Ленгле, Пике, Роберто – Де Йонг, Пьянич, Фати, Коутиньо, Дембеле – Месси

Ўйинда қатнаша олмайдиган футболчиларАльба, Тер Штеген, Умтити, Фернандес

“Реал Мадрид” (4-3-3): Куртуа – Марсело, Варан, Милитао, Менди – Вальверде, Каземиро, Модрич – Асенсио, Йович, Бензема

Ўйинда қатнаша олмайдиган футболчилар: Азар, Диас, Карвахаль, Одриосола, Рамос, Эдегор

Статистика

 “Реал” ва “Барселона” ўз тарихи давомида 277 маротаба ўйнаган.

277 та ўйиндан “Барселона” 115 маротаба ғалаба қозонган.

277 та ўйиндан “Реал” 100 тасида ғалаба қозонган

UFC 254. Ҳабиб Нурмагомедов – Жастин Гэтжи

Ушбу жанг UFC тарихидаги энг ёрқин жанглардан бўлиши аниқ, чунки ўз фаолияти давомида бирор маротаба енгилмаган доғистонлик Ҳабиб Нурмагомедов ўз зарбалари билан рақибларини “ухлатаётган” Жастин Гэтжига қарши жанг қилади.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Ҳабиб Нурмагомедов ушбу жангда иштирок этиш учун 8,5 кг вазн ташлади.

Вазн ўлчаш маросими

Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасида бўлиб ўтган матбуот анжумани