Хабарингиз бор, шу йилнинг 19 октябрь куни Effect.uz Ахборот агентлигига Навоий вилояти Навоий шаҳар 2-соли мактабга тайинланган янги директорнинг қонунга зид равишда тайинланганлигидан мактаб жамоасининг норозилиги ҳақида видео мурожаат йўллаган эди.

Бугун Навоий вилоят ҳокими, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда Навоий шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи мактабга келиб, жамоанинг фикрларини эшитиб директорни мактаб жамоаси хоҳлаган, яъни жамоанинг ўзидан сайлаб, ижобий ҳал қилиб бериб кетишди.

Ўзбекистонда жамоатчилик назорати ҳақидаги қонунни амалда ижросини таъминлаш мана шундай ижобий натижалар беришини унутманг муҳтарам раҳбарлар!

EFFECT.UZ аҳоли мурожаатларини ўрганишини маълум қилади

EFFECT.UZ ахборот агентлиги шу кунларда фаолиятини самарали ва бир хил тарзда олиб боришни режалаштириган бўлиб, шу муносабат билан аҳоли мурожаатларини ўрганишни бошлаганини маълум қилади.

Айни вақтда веб-сайтимиз рўйхатида 10 нафарга яқин журналист фаолият олиб бормоқда. Улар фуқаролардан келган мурожаатларни бир нечта тартиб доирасида ўрганиб чиқади.

Муаммолардан қийналяпсизми? Бизга мурожаат қилинг. Сиз ва Сизларга ёрдам беришдан бошимиз осмонга етади!

Мурожаатларни электрон ҳамда ёзма форматда Telegram мессенжери орқали +998979663232 (http://t.me/uzoqdaman) рақамига ёки [email protected] электрон почта манзилига юборишингиз мумкин.

Юборишни мақсад қилган мурожаатингизда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

• Исм-фамилия ва боғланиш учун телефон рақамингиз
• Яшаш манзилингиз
• Мурожаатнинг қисқача мазмуни
• Давлат мутасадди ташкилотларига мурожаат йўллаган ёки йўлламаганлигингиз.

Мурожаатчига эслатма: икки фуқаро ёки юридик шахслар ўртасидаги муносабатлар ва келишмовчиликлар, оилавий низоларга асосланган мурожаатлар қатъиян ўрганилмайди.