Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь – сентябрь ойларида, Ўзбекистон Республикасида жами 65,2 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 108,6 фоизни ташкил этди.

Республика бўйича қурилиш ишларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳрига тўғри келиб, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича жами қурилиш ишларининг 20,5 фоизи ёки 13,4 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.

Шунингдек, Тошкент (7,1 фоиз) ва Бухоро (6,2 фоиз) вилоятларида ҳам бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ қурилиш ишлари бажарилди.