Ўзбекистон аҳолисининг 3,5 миллиондан ортиғи пенсия ва нафақа олади. Бу ҳақда Xpress.uz хабар бермоқда.

2020 йил 1-октабр ҳолатига, пенсия ва ёки нафақа олувчилар сони – 3 785 520 нафар. Ҳозирда пенсияларнинг ўртача миқдори 817 457 сўмни, нафақаларнинг ўртача миқдори 463 121 сўмни ташкил этмоқда.

Таққослаш учун, 1991 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 2 158 995 нафар пенсия ва нафақа олувчи бор эди.