CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева коронавирус борасида саволларга муносабат билдирди.

COVID-19 — бу янги инфекция. Организмда бу вирусга қарши антитанача ишлаб чиқарилади.

Аммо антитаначалар қанчалик чидамли, қайта зарарланиш мумкинми ва бу ҳолат қанча муддат давомида юз бериши аниқ эмас.

Бугунги кунда республикамизда коронавирус билан қайта зарарланиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Биз қайта зарарланиш ҳолатлари кузатилиши мумкинлигига илмий томонлама амин бўлишимиз лозим”, – дейди Н.Нуруллаева.