Бугун ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Избоскан тумани 25 умумий ўрта-таълим мактабида ҳижоби учун дарсга киритилмаётган ва қамоқ билан қўрқитилаётган 11 синф ўқувчисининг видеоси тарқалди.

Ўқувчининг сўзларига кўра, унинг ота-онаси ва яқинларига руҳий босим ўтказилган. Унинг ўзи эса қамоқ ва диний оқимларга қўшилиб қолганлик айби билан қўрқитилган. Шунингдек унинг айтишича, у борадиган мактаб узоқ йўл эса лой. Мазкур мактабга борадиган ўқувчилар йўлда жуда қийналишади ва ушбу йўналиш бўйича машина қатнамайди.

Хўш. Бу ҳолатда биз нима қилишимиз керак?

Аввало, ҳижоб билан мактабга киритилмаслиги ҳолати Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 31 моддаси, Халқаро Пакт ва 1981 йилдаги “Диний дискриминацияни тугатиш тўғрисида” халқаро декларациянинг 1-4 моддаларига зид эканлигини билиб олишимиз керак.

Иккинчидан, мактаб ўқувчисига нисбатан қўрқитиш усулларини қўллаган мактаб директори ва мутасаддиларга устидан прокурорга ариза бериш лозим.