2020 йил 22 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 439 (+104) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
84 нафари Тошкент шаҳрида,
12 нафари Андижон вилоятида,
8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар:
Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
Андижон вилоятида 22 нафар,
Жиззах вилоятида 13 нафар,
Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 21 нафар,
Самарқанд вилоятида 14 нафар,
Сирдарё вилоятида 16 нафар,
Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
Фарғона вилоятида 2 нафар,
Тошкент вилоятида 41 нафар,
Тошкент шаҳрида 87 нафар бемор тузалди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 61 658 нафар (+235) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 2 241 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.