Фильмнинг энг қўрқинчи саҳнасида томошабинлар шунчалик қўрқиб кетишганки, уларнинг юрак уриши дақиқасига 131 мартагача ошиб кетган.

Олимлар Хэллоуин арафасида энг қўрқинчли фильмни аниқлашди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

“Forbes” журнали ўз сайтида маълум қилишича, бунинг учун Британиянинг “BroadbandChoices” компанияси мутахассислари кинотомошабинларининг юрак уришини ўлчашган.

Тадқиқотда 2020 йил 15 сентябридан 30 сентябригача ўтказилган. Унда  турли ёшдаги 50 киши иштирок этган. Олимлар фильмдаги хотиржам ва қўрқинчли саҳналар вақтида томошабинларнинг юрак уриши тезлашинини назорат қилишган.

Тадқиқот якунларига кўра “Синистер” (“Sinister”, 2012) фильми энг қўрқинчли деб топилган. Бу фильмни томоша қилиш вақтида томошабинлар юрак уриши дақиқасига 86 марта урган. Бу одатдагига қараганда 32 фоизга кўп дегани (дақиқасига 65 марта). Шу билан бирга фильмнинг энг қўрқинчи саҳнасида томошабинлар шунчалик қўрқиб кетишганки, уларнинг юрак уриши дақиқасига 131 мартагача ошиб кетган.

“BroadbandChoices” талқинига кўра энг хоррор фильм бешлигига қуйидагилар киритилган: “Маккор” (“Insidious”, 2010), “Тавба” (“The Conjuring”, 2013), “Реинкарнация” (Hereditary, 2018) ва “Ғалати ҳодисалар” (“Paranormal Activity”, 2007).