Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган “Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг 957-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Жиззах шаҳар, “Мирзо Улуғбек” маҳалласида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган Қ.Х. “Gentra” автомобилини Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида яшовчи 1958 йилда туғилган О.Ж.ни уриб юборган. Натижада, О.Ж. тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Facebook Comments