Шу йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистонда 302 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 540 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Жиззах, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Қашқадарё вилоятларида 311 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 64518 нафар бемордан 61734нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 244 нафар бемордан 287 нафари оғир, 78 нафари эса ўта оғир аҳволда.