Тошкент вилоятида ҳоким ўринбосари вафот этди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар қилди.

Баходир Муллахонов вилоят ҳокимининг иқтисодий масалалар ва камбағалликни қисқартириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Ўлим сабаби очиқланмаган. Лекин, коронавирус ҳоким ўринбосарининг ўлимига сабаб бўлиши мумкинлиги таҳмин қилинмоқда.

Маълумот ўрнида, Муллахонов “Қишлоққурилишбанк” раҳбари бўлиб ҳам ишлаган. Муллахоновнинг ҳамкасблари марҳумни кўнгли очиқ ва самимий инсон эди дея хотирлашмоқда.