Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси такрорий парламент сайлови 20 декабрь санасига белгилади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилмоқда.

“Қарорни МСК аъзолари мажлисда қабул қилди. Илгари МСК сайловларни айнан шу куни, 20 декабрь куни ўтказишни таклиф қилган эди”, – дейилган хабарда.

Қирғизистонда парламент сайловлари 4 октябрь куни бўлиб ўтган эди. 5 октябрь куни Бишкекда парламент сайловлари натижаларидан норози бўлганларнинг норозилик намойишлари бошланди. Намойишлар тезда тартибсизликларга айланиб кетди. 6 октябрь куни МСК сайлов натижаларини ҳақиқий эмас деб топди.