Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Наманган шаҳрида истиқомат қилган 35 ёшли марҳума Гуландон Дадабоева ижро ҳаракатлари даврида ўз жонига қасд қилиб, устига бензин ёқилғиси билан ёқиши натижасида вафот этган эди. Effect.uz ахборот агентлиги ушбу хонадонга бориб, аввало ўз таъзиясини билдирди ва марҳуманинг ота-онаси, яқинлари билан суҳбат уюштирди.