Шу йилнинг 20 октябрь куни Ўзбекистонда 305 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 534 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Фарғона, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида 351 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 63912 нафар бемордан 61068 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 310 нафар бемордан 292 нафари оғир, 81 нафари эса ўта оғир аҳволда.