Хабарингиз бор, жорий йил 19 октябридан жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилган эди.

Бунда ташувчилар томонидан жамоат транспорти йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилади.

Афсуски, бу қарор чиққанидан кейин Тошкент метролари ички қисми ва чиқувчи қисми қўлқоплар билан тўлди. Бу ҳақда ишончли манбалар хабар бермоқда.

Балки, метродан чиқиш жойига махсус чиқинди ташлаш учун ахлат қутиси қилиб қўйиш керакдир?  Мазкур ҳолат бўйича тегишли корхона мутасаддиларидан изоҳ кутиб қоламиз.