Япониялик тадқиқотчилар тўрт киши бир стол атрофида ўтириб овқатланганида коронавирус қандай тарқалиши мумкинлигини моделлаштиришди. Бу ҳақда “The Asahi Shimbun” хабар берди.

RIKEN Ҳисоблаш фанлари институти маркази ва Кобе университети олимлари тадқиқотида тўрт одам бирга овқатланганида улардан бири коронавирусга чалинган бўлса бошқаларга вирус қандай юқиши мумкинлиги суперкомпьютерда таҳлил қилинди.

Видеодан кўриниб турибдики, тўрт киши 60 кв. см. (япон ошхона ва ресторанларидаги стандарт) майдонли стол атрофида ўтирибди. Маълум бўлишича, киши рўпарасидаги инсондан кўра, ёнидаги одамдан беш карра кўпроқ аэрозол зарраларини қабул қилиб олади.

Суҳбатдош коронавирусга чалинган бўлса ҳам вирусни юқтириб олиш эҳтимоли деярли шунга тенг. Гапираётган одам (коронавирусга чалинган) суҳбатдошига бурилиб қараганида патоген юқиши хавфи янада ошади. Энг хавфсиз жой — диагонал: вируси бор одамга нисбатан шу нуқтада жойлашган кишига ҳавога тарқалаётган вирусли аэрозолларнинг тўртдан бир қисми ҳам етиб бормайди.