Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган COVID-19 чалинган беморларни даволайдиган шифохона ўз чиқиндиларини Чирчиқ дарёсига ташлаётгани тўғрисида видео тарқалди.

Зангиота туманида жойлашган COVID-19 чалинган беморларни даволайдиган шифохона чиқиндилари (дорилар, шприцлар, памперслар, пахта-бинт) хуллас ёқиб юборилиши керак бўлга нарсалар Чирчиқ дарёсига ташланмоқда экан. Видеони имкон қадар тарқатинлар. Мутасаддилар кўрсин! Бу вирус сув ва хаво орқали халққа юқиб кетишини олдини олайлик”, – деб ёзилган видео изоҳига.

Мазкур воқеа бўйича ҳам мутасаддилардан изоҳ сўраб қоламиз ва ушбу видеога ойдинлик киритиб беришларини сўраб қолган бўлар эдик.