ДХХ ҳокимият вакиллари иштирокидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумот берди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳокимият вакиллари иштирокидаги айрим коррупцион ҳолатлар ҳақида тўлиқ маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган видеоселекторда айнан шундай оғриқли мавзулар ҳақида гап кетган эди.

  1. 2020 йилнинг 11 июнь куни фуқаро У.Урмановга Қибрай тумани, Қипчоқ МФЙда жойлашган 9 гектар бўш ер майдонини 60 000 АҚШ долларига сотишни таклиф қилиб, ер майдонини ноқонуний равишда 25 000 АҚШ долларига сотаётган вақтда Қибрай туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Машрапов жиноят устида қўлга олинган. Унга нисбатан ИЖҚҚ Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4 қисим «а» ва 211-моддаси 3 қисим «а» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов материаллари ЖИБ Тошкент тумани судига юборилган.
  2. 2020 йилнинг 24-25 июнь кунлари Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги 1 гектар ер майдонини 1млн. 400 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда Тошкент шаҳар хокимияти қошидаги капитал қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Алламуратов ва Чилонзор туманидаги инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Х Шукуралиев қўлга олинган. Уларга нисбатан прокуратура идоралари томонидан ЖКнинг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
  3. 2020 йилнинг сентябрь ойида Андижон вилояти, Мархамат тумани хокими ёрдамчиси У.Алижонов 7 нафар яқин алоқалари орқали жами 29 000 АҚШ долларига Мархамат тумани ҳудудидан 11 гектар ер майдон ажратиш учун ноқонуний пулни олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган. Уларга нисбатан прокуратура идоралари томонидан ЖКнинг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
  4. Жорий йилнинг октябрь ойида Бувайда туманида жойлашган «эркин иқтисодий ҳудуд»дан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 50 сотих ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 20 000 АҚШ доллари олган вақтда Фарғона вилояти, Бувайда тумани хокимнинг биринчи ўринбосари М.Дехқанов жиноят устида қўлга олинди. Унга нисбатан прокуратура идоралари томонидан ЖКнинг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
  5. 2020 йилнинг 18 март куни Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида жойлашган 1,5 гектар ер майдонини 1300 АҚШ долларига расмийлаштириб бериш эвазига 1500 АҚШ долларига сотаётган вақтда Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани хоким ўринбосари А.Тўймачов Кадастр бўлими бошлиғи И.Қорабоев жиноят устида қўлга олинган. Уларга нисбатан прокуратура идоралари томонидан ЖКнинг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2020 йилнинг октябрь ойида Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган 5 сотих ер майдонини 25 000 АҚШ долларига сотаётган вақтда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани хоким ўринбосари З.Мирзаходжаев жиноят устида қўлга олинган. Унга нисбатан прокуратура идоралари томонидан ЖКнинг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда