Жанубий Африка Республикасида жойлашган Крюгер миллий паркида арслонлар галаси зебрага ҳужум қилиши видеога олинди.

Жанубий Африка Республикасида жойлашган Крюгер миллий паркида арслонлар галаси зебра овлаши видеога олинди.

Видеода арслонлар ёш зебрани пистирмага ҳайдаши, ҳужум қилиши тасвирланган. Зебра олти бош йиртқичга қарши тура олмади.

Ижтимоий тармоқлардаги шарҳловчилар фикрига кўра, бу видеода йиртқичлар умумий мақсадга эришиш учун ўзаро қандай ҳаракат қилишини кўрсатади.