Бугун, 18 октябрь куни Ўзбекистонда 308 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 527 нафарга етди.

Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент,  Сирдарё, Наманган, Қашқадарё, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 321 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 63303 нафар бемордан 60401нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 375 нафар бемордан 312 нафари оғир, 92 нафари эса ўта оғир аҳволда.