Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати Ўзбекистонда 2020 йилнинг 9 ойи давомида янги туғилган чақалоқларга кўпроқ қандай исмлар қўйилганини маълум қилди.

Маълум бўлишича, чақалоқларга энг кўп Солиҳа ва Муҳаммадали исми берилган. 1 601 нафар қиз чақалоққа Солиҳа исми, 1 582 нафар ўғил бола учун Муҳаммадали исми танланган.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда 2019 йилда ҳам янги туғилган ўғил болаларга Муҳаммадали исми, қизларга эса Солиҳа исми энг кўп қўйилган эди. Бундан ташқари, 2018 йилда чақалоқларга асосан Мустафо ва Солиҳа исмлари берилган. 2017 йилда эса чақалоқларга қўйилган энг оммавий исмлар – Мадина ва Азизбек бўлган.