Бугун, 18 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 303 (+84) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

28 нафари Тошкент шаҳрида,

50 нафари Тошкент вилоятида,

6 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар:

Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар;

Андижон вилоятида11 нафар;

Жиззах вилоятида 15 нафар;

Қашқадарё вилоятида 6 нафар;

Наманган вилоятида 16 нафар;

Самарқанд вилоятида 14 нафар;

Сирдарё вилоятида 11 нафар;

Сурхондарё вилоятида 10 нафар;

Хоразм вилоятида 6 нафар;

Тошкент вилоятида 50 нафар;

Тошкент шаҳрида 175 нафар бемор тузалди.

Айни пайтда 60 401 нафар (+321) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган. Ҳозирда 2375 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.