Австралиядаги ҳайвонот боғида Жорж лақабли коаланинг ёнига Иван лақабли бошқа бир коала жойлаштирилди. Жоржни бунга қадар бошқа ҳайвонлар хафа қилиб келгани сабаб у бундан мутлақо норози бўлган. Шу сабабли у сўлакларини оқизиб бақиришга тушган, деб ёзади The Daily Mail.

Коаланинг қичқириқлари ёрдам берган: Иванни бир кечада қушлар яшайдиган волерга жойлаштиришга мажбур бўлишган. Бироқ Жорж узоқ вақт хурсанд бўла олмади, эртаси куни коалаларнинг жойи алмаштирилган. Иван кичикроқ бўлгани сабаб унинг ўйнаши учун кўпроқ кенг макон керак. Энди Жорж қушлар билан яшамоқда.

Аввалроқ Австралияда даҳшатли ўрмон ёнғинларидан сўнг илк марта коала дунёга келгани тўғрисида хабар берилганди.