Тошкентнинг “Наврўз” истироҳат боғида илк бор ўтказилаётган 10 метрлик кабоб фестивали бошланди. Бу ҳақда Sputnik  хабар қилмоқда.

Фестиваль Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилди.

Соат 12: 00да  ошпазлар кабобни тайёрлаб, унинг 10 метрлик рекорд узунлиги ўлчаш учун панжара устига қўйиши кутилмоқда.

10 метрлик рекорд кабоб сайли пандемия шароитида барча каратнин қоидаларига амал қилган ҳолда  ўтказилмоқда. Ушбу кабобни тайёрлашга 38 кг гўшт кетиши айтилмоқда.

“Дунё рекорди 235 метр экан, биз изланиб кўрдик. Бу республиканинг шахсий рекорди 10 метрлик кабоб бўлади. Насиб қилса, бу тажриба амалга ошса кейинчалик 20-30 метрлик рекордини амалга ошириш ниятимиз бор”, – деди “Наврўз” боғи Оммавий томошалар ва тадбирлар ташкилотчиси Шуҳрат Халилов.

Начало фестиваля “10-метровый кебаб” в парке столицы “Навруз”