Куни кеча, 17 октябрь куни “Гулистонда (Чуқурсойда) — даҳшатли авария содир бўлди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2020 йил 17 октябрь куни соат 21:45да Мирзаобод тумани, М.Улуғбек МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 автойўлининг 122-км.да Гулистон-Янгиер йўналишида Ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақмаган, 1993 йилда туғилган, Боёвут тумани, Анорзор МФЙда яшовчи, А.Т. “Captiva” русумли, 30С030ОA давлат рақам белгили автомашинасини бошқариб бориб, Янгиер-Гулистон йўналишидан ҳаракатланиб келиб, Гулистон-Янгиер йўналишига белгиланган тартибда тўлиқ қайрилиб олган фуқаро 1992 йилда туғилган Тошкент вилояти Бекобод шахар 13-даҳада яшовчи М.Э. бошқарувида бўлган Ширин шахар “Шахзод Авазбек Сервис” МЧЖга тегишли Ноwo (цементовоз) русумли 20632ЕАА давлат рақам белгили юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада “Captiva” русумли 30 С 030 ОA давлат рақам белгили автомашинаси ҳайдовчиси 1993 йилда туғилган, Боёвут тумани, Анорзор МФЙда яшовчи, А.С. ва йўловчиси 1996 йилда туғилган, Боёвут тумани, Анорзор МФЙда яшовчи Ш.Х. “БМЁЖ, бош мия лат ейиши, қўшма жароҳат”, ташхиси билан РШТЁИМ СВФнинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.