ОТМларда анъанавий таълимга қайтиш имконияти кўриб чиқилади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида сўз борган.

Маълум бўлишича, 17 октябрь куни бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида таълим масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган. Унда ОТМларда анъанавий дарсларга қайтиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Маълумотга кўра, видеоселекторда олий таълим муассасаларида анъанавий таълимга қайтиш имкониятларини кўриб чиқиш, сўровномалар ўтказиш, санитария-эпидемиология талабларига мос тарзда ОТМларнинг анъанавий таълимга қайтиш имкониятларини баҳолаш топшириғи берилган.