Россиялик репер ва Youtube блогер Алишер Моргенштерн ўзининг Instagram саҳифасида танлов ўтказди.

Танловга бир қатор совғалар билан бирга Mersedes-Benz русумли ўз автомобилини ҳам қўйди, бухоролик обуначи эса танлов якунида ғолиб бўлди.

Моргенштерн ўз саҳифасида ўзбекистонлик ғолибни табриклаб, автомобилни шахсан топшириш учун Ўзбекистонга боришини эълон қилди.

Лекин бироздан сўнг у Ўзбекистонга олиб кириладиган автомобиль учун бож тўлови нархини эшитиб ҳайрон қолганини билдирган.

Бож тўлови автомобиль нархи билан деярли бир хил экан!”, дейди у.