Коронавируснинг олдини олиш учун ҳамма умид вакциналардан. Аммо хабарларга кўра, Россияда COVID-19 кўпайишини блоклайдиган дори ҳам пайдо бўлар экан.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош аллергист-иммунологи Рахим Хаитовнинг маълум қилишича, ҳозир мазкур препарат текширувдан ўтказилмоқда.

Ундан кутилаётган натижа катта. Янги дори тўғридан-тўғри вируснинг ген тузилишига таъсир қилади ва унинг кўпайишини бутунлай блоклайди.