Ҳозирги кунда ахборот технологияларининг ривожланиши ва кенг қўлланилиши дунё тараққиётининг глобал тенденциясидир. Ахборот технологияларидан фойдаланиш иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва давлат органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш учун катта аҳамиятга эга. Шу сабабли, бугунги кунда давлат ва шаҳар ҳокимликрининг ахборотлаштириш Ўзбекистоннинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланишга асосланган ягона интерактив давлат хизматлари портали, давлат органларининг аҳоли билан ва бир-бири билан ўзаро алоқалари тизими яратилди. Ушбу қадамларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қулайлик яратиш, давлат хизматлари кўрсатиш сифати ошириш, уларни кўрсатиш вақтини қисқартириш, шунингдек уларни олиш билан боғлиқ фуқаролар ва ташкилотларга маъмурий юкни камайтириш (мажбурий юзма-юз мурожаатларни камайтириш, тақдим этилаётган ҳужжатлар сонини камайтириш ва бошқалар) учун қилинган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари орасида Хоразм вилояти электрон хизматлар даврига ўтиш йўлида эканлигини таъкидлаш мумкин.

2019-2020 биринчи ярим йиллигига оид статистик маълумотларга кўра, Хоразм вилояти аҳолисига кўрсатиладиган давлат хизматларининг 0,3 фоизи (772)электрон форматда, яъни ягона интерактив давлат хизматлари Mygov.uz портали орқали амалга оширилган, бу рақам бор йўғи бир йил ичида 8,6 фоизга етган(10147). Бу, ўз навбатида, минтақа аҳолисининг интеллектуал ва маданий ривожланишини кўрсатади.

Бундан ташқари, ушбу кўрсаткичлар давлат органлари ва минтақа аҳолисининг ресурсларини (вақтини, пулини) тежаш кўрсаткичи эканлигини таъкидлаш лозим, чунки ушбу электрон хизматлар экстриториаллик асосида тақдим этилади. Бу кўрсаткичларнинг барчаси нафақат давлат органлари маҳсулдорлигини оширишда, балки минтақанинг ўзини ҳар жиҳатдан ривожлантиришда ҳам муҳим роль ўйнайди.