Наманган вилоятида “Cobalt” 4 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақда ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда вилоят .

Манбанинг маълум қилишича, 28 сентябрь куни соат 19:30 ларда Наманган–Мингбулоқ йўлининг 1-километрида, Наманган тумани “Равнақ” МФЙ ҳудудида Норин туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро “Cobalt” русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган.

Натижада йўлни кесиб ўтаётган пиёда — Наманган туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, 2016 йилда туғилган болани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда бош мия оғир очиқ шикасти ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 8 октябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.