Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов ишга туширилаётган  IT school билан танишди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимияти хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Наманган саноат касб-ҳунар коллежи негизида ташкил этилаётган ушбу инновацион таълим маркази дастурчи ва веб-дизайнерлар,  ахборот коммуникация технологиялари соҳаси мутахассислари тайёрлайди.

Жанубий Корея давлати вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу мактаб вилоятда IT соҳани янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Бу лойиҳа менга таниш,  Сиз билан кўп суҳбатлашганман,  – деди вилоят раҳбари кореялик ҳамкорлар билан суҳбатда,  – Фақат ишни тезлатиш лозим.

 Замон кутиб турмайди, бизга кўплаб яхши дастурчилар,  веб-дизайнерлар керак”, –деди вилоят ҳокими.