Британиянинг Уилцҳиредаги сафари-боғида ажойиб воқеа юз берди. У ерда маҳаллий Блю исмли туяқушлардан бири негадир зебра бўлишга қарор қилди.

Бу ҳақда ekolog.uz Esquire нашрига таяниб хабар бермоқда. Блю ўзининг шериги Стейси билан бирга тухум қўймасликни афзал билиб, 12 та зебрадан иборат пода билан мунтазам равишда ўйнай бошлади. .

Туяқуш ўзининг бундай ғайриоддий хатти-ҳаракати билан боғдаги наслчилик тизимини хавф остига қўймоқда, чунки у оталик вазифасига қайтишга ҳаракат ҳам қилгани йўқ. Маълумотларга кўра, Блю мавжудот инқирозига учраган ва шунчаки зебра бўлишни истайди.

У туяқуш бўлишга қизиқмайди. Бу энди унга тегишли эмас“, − дейди боғ ходимлари.

Хабар берилишича, Блюни боғдан кўчиришга тўғри келмоқда, чунки унинг ўрнини тухум қўйгандан сўнг бошини қумга кўмиб олмайдиган янада масъулиятли туяқуш эгаллаши керак.